Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италияда Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирус юқтирганлар қайд этилмади - ТИВ
Ташқи ишлар вазирлиги Италия Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига мурожаат қилди.
Билдирилишича, Италия ҳудудида COVID-19 коронавирусининг тарқалиши муносабати билан Ўзбекистоннинг Рим шаҳридаги элчихонаси ҳузурида оператив штаб тузилди ва унинг аъзолари ватандошлар билан мунтазам равишда мулоқотда бўлиб турилибди.
Ўзбекистонлик талабалар учун Telegram мессенжерида 2та гуруҳ – «Наши студенти в Италии» ва «Ташкент-Торино-2019/2020» очилди. Консуллик ҳисобида жами 866 та фуқаро туради.
2020 йил 6 март куни эрталабки ҳолатга кўра Италияда Ўзбекистон фуқаролари орасида коронавирус юқтирганлар қайд этилмаган.
Элчихонанинг маълум қилишича, Италия томони билан келишилган ҳолда Ўзбекистон вазирлик ва идоралари, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари делегацияларининг 20 дан ортиқ сафарлари кейинроққа кўчирилди, Италиянинг қатор етакчи компаниялари вакилларининг мамлакатимизга ташрифлари қолдирилди.
Ўзбекистон Республикасининг Италия Республикасидаги элчихонаси ҳузуридаги оператив штаб аъзоларининг телефон маълумотлари:
Абдулазиз Абдуғаниев, Сиёсий масалалар бўйича маслаҳатчи
+390687775827; +393441124141
Мунира Низомова, Консул, биринчи котиб
+390687775739; +393356080226
Достон Омонов, Атташе
+390687775724; +393358155529
Хушнуд Ортиқов, Uzbekistan Airways АЖнинг Италиядаги вакили
+390642014811; +393476994402.
Элчихонанинг интернет-ресурслари:
Веб-сайт: http://italia.mfa.uz/
Электрон почта: [email protected]
Facebook'даги саҳифа: https://www.facebook.com/UZEmbassyItaly/
Telegram’даги гуруҳлар: «Наши студенти в Италии» ва «Ташкент-Торино-2019/2020».
Элчихона манзили:
Ambasciata dell’Uzbekistan in Italia
Via Pompeo Magno 1, 00192 Roma.
Бундан олдин, Эронда 50 нафарга яқин ўзбекистонлик борлиги, ТИВ уларга тавсия билан чиққани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:53 / 07.07.2026
Сардинияда иш, 5 минг еврогача маош: шифокорлар учун қабул бошланди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026