Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ коронавирус ёзда йўқолиб кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
Коронавирус бутун дунё бўйлаб тарқалишда давом этмоқда. 6 март ҳолатига кўра, дунё бўйича 100 мингга яқин киши ушбу касалликка чалингани қайд этилган, 3,4 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Ёз фаслига келиб янги турдаги коронавируснинг тарқалиши тўхтайди деб таъкидлашнинг иложи йўқ, деб маълум қилди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда вазиятлар бўйича дастури ижрочи директори Майкл Райан.
"Турли иқлимий шароитларда вируснинг фаоллиги ва динамикаси қандай бўлиши ҳозирча номаълум. Вирус тарқалиш хусусиятини сақлаб қолиши мумкинлигини тан олишимиз керак. Вирус ёз пайтида йўқолиб кетади деб тахмин қилиш умиди ноўрин... Шундай бўлади дейишга ҳозирча асос йўқ", - деди Райан.
Коронавирус бутун дунё бўйлаб тарқалишда давом этмоқда. 6 март ҳолатига кўра, дунё бўйича 100 мингга яқин киши ушбу касалликка чалингани қайд этилган, 3,4 мингдан ортиқ киши вафот этган.
Мавзуга оид
08:40 / 09.07.2026
ЖССТ Марказий Осиёни жазирама хавфидан огоҳлантирди
18:06 / 08.07.2026
Европа ва Марказий Осиёда жазирама иссиқнинг янги тўлқинлари кутилмоқда - ЖССТ
18:29 / 03.07.2026
ЖССТ ҳантавирус эпидемияси тугаганини эълон қилди
18:37 / 29.06.2026