Жаҳон | 22:57 / 06.03.2020
10745
1 дақиқада ўқилади

Мисрда дунёдаги энг қадимий эҳром 90 йиллик танаффусдан кейин сайёҳлар учун очилди

Мисрда дунёда сақланиб қолган тош бинолардан энг қадимийси – Жосер поғонали эҳроми 90 йиллик танаффусдан кейин сайёҳлар ташрифи учун очилди. 

Фото: Wikipedia

Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар берди

“Бу вазирлик томонидан амалга оширилган энг муҳим лойиҳалардан бири эди, чунки Жосер эҳроми дунёдаги энг қадимий эҳромдир”, деб айтган Мисрнинг қадимийликлар ишлари бўйича олий кенгаши бош котиби Мустафо Вазирий.

Қоҳира яқинидаги Саккара қишлоғида жойлашган эҳром 14 йиллик реставрациядан кейин очилди. Эҳромни тиклаш ишлари 2006 йилда бошланган, бироқ 5 йил ўтиб Мисрда инқилоб бошлангач тўхтатилган ҳамда 2013 йил охиридан яна давом эттирилган. Мажмуа таркибида фиръавн Жосернинг дахмаси ҳам бор. У 1930-йилларда хавфсизлик талаблари сабабли ёпилган ва 90 йилдан кейин яна ташрифлар учун очилди.

1992 йилги вайронкор зилзила вақтида эҳром аввалги барқарорлигини йўқотган, унинг юқори қисмида катта дарча ҳосил бўлган.

6 поғонали Жосер эҳромининг ёши 4,7 минг йилга яқинни, баландлиги 60 метрдан кўпроқни ташкил қилади. У Имхотепом исмли меъмор бошчилигида барпо этилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид