10:27 / 06.03.2020
0
2162

Петербург халқаро иқтисодий форуми коронавирус сабабли бекор қилинди

Фото: РИА Новости

Петербург халқаро иқтисодий форуми ташкилий қўмитаси Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус эпидемияси сабабли халқаро даражадаги фавқулодда ҳолатни эълон қилгани ва форумда иштирок этувчи давлатларда вирус тарқалгани туфайли 2020 йилда анжуманни ўтказмасликка қарор қилди. 

“Россия фуқаролари, форум меҳмонлари ва иштирокчилари соғлиғини асраш мақсадида жорий йилда анжуманни ўтказмасликка қарор қилдик”, деб айтган ПМЭФ-2020 ташкилий қўмитаси раиси Андрей Белоусов.

Санкт-Петербург ҳокимияти ушбу қарорни қўллаб-қувватлаган. Вице-губернатор Евгений Елин форум бекор қилинганидан афсус билдирган, бироқ хавфсизлик ҳаммасидан устунлигини айтган.

“Петербург учун бу жуда  ёқимсиз хабардир. Ҳар бир халқаро иқтисодий форум шаҳримиз учун янги спектакл премьераси кабидир. Биз ўз ютуқларимизни кўрсатишга тайёрланамиз, йўл инфратузилмасини ривожлантиришга маблағ тикамиз. Бироқ биз форум иштирокчилари ва меҳмонларини хавф остига қўя олмаймиз”, деб айтган Елин.

Петербург халқаро иқтисодий форуми Россия иқтисодиётидаги энг йирик тадбир бўлиб, унда анъанавий равишда Россия президенти иштирок этади. Сочида февралда бош вазир иштирокида ўтиши керак бўлган шундай тадбир коронавирус сабабли бекор қилинганди. 

ПМЭФ-2020 3-6 июнь кунлари ўтказилиши режалаштирилганди.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top