Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суд фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилади
Суднинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Жиноят кодексининг 236-моддасига ўзгартишлар киритилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Суднинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 236-моддасига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012–ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 236-моддаси (Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш) қуйидаги таҳрирда баён этилади:
“236-модда. Одил судловни амалга оширишга ва ишларни тергов қилишга аралашиш
Суднинг одил судловни амалга ошириш бўйича фаолиятига ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона кўриб чиқилишига тўсқинлик қилиш ёхуд адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида бирон бир шаклда аралашиш - уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона ўрганилишига тўсқинлик қилиш мақсадида прокурорнинг, терговчининг, суриштирувчининг фаолиятига бирон бир шаклда аралашиш - икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда шахс томонидан ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмларида назарда тутилган қилмишни содир этиш - муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб, уч йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади”.
Мавзуга оид
19:01 / 11.07.2026
Уй қурилишига улуш киритган шахсларнинг маблағларини ҳимоя қилиш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланди
19:51 / 30.06.2026
“Фарҳод” автоэҳтиёт қисмлар бозоридаги жиноий гуруҳ аъзоларига ҳукм ўқилди
11:56 / 30.06.2026
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
18:40 / 23.06.2026