Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ ва АҚШ Давлат департаменти одам савдосига қарши кураш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
ИИВда АҚШ элчихонаси вакили билан учрашув бўлиб ўтди
2020 йилнинг 6 март куни Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигида Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси, АҚШ Давлат департаменти Гиёҳванд моддаларга қарши курашиш ва ҳуқуқни татбиқ этиш халқаро масалалари бўйича бюроси директори Рассел Сингер билан одам савдосига қарши курашиш масалаларида учрашув бўлиб ўтди.
ИИВ ахборот хизматига кўра, учрашувда Р.Сингерга одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия томонидан амалга оширилаётган ишлар, жумладан ушбу йўналишдаги жиноятларни фош этиш, уларни олдини олиш, бундай жиноят жабрдийдаларини ҳимоя қилиш ва ёрдам бериш юзасидан атрофлича маълумот берилди, шунингдек, АҚШ элчихонаси вакилини қизиқтирган бошқа саволларига жавоб қайтарилди.
Учрашув якунида АҚШ Давлат департаменти Гиёҳванд моддаларга қарши курашиш ва ҳуқуқни татбиқ этиш халқаро масалалари бўйича бюроси билан Ички ишлар вазирлиги ўртасида жиноятчиликка, жумладан, одам савдосига қарши кураш соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026