Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италиянинг шимолидаги 14 та вилоятда коронавирус сабабли ҳаракатланиш тақиқланди
Италия бош вазири Жузеппе Конте коронавирус тарқалишини тўхтатиш мақсадида Ломбардия мухтор вилояти ва мамлакатнинг яна 14 та шимолий вилоятига кириб-чиқишни чекловчи фармонни имзолади.
Чекловлар 8 мартдан 3 апрелгача амал қилади ҳамда бутун Ломбардиядан ташқари, Модена, Парма, Пьяченца, Режо-Эмилия, Римини, Пезаро-э-Урбино, Венеция, Падуя, Тревизо, Асти, Вербано-Кузьо-Оссола, Новара, Верчелли ва Алессандрия виолятларини қамраб олади.
Ушбу ҳудудларга кириш-чиқиш ва улар ичида ҳаракатланиш иш ва оилавий сабаблар билан боғлиқ ўта узрли ҳолатлардан ташқари бошқа ҳолатларда тақиқланади.
Corriere della Sera нашри маълумотларига кўра, ҳаракатланишга янги чекловлар Италия аҳолисининг чорак қисмидан кўпроғига таъсир кўрсатади.
Охирги маълумотларга кўра, Италияда коронавирусга чалинганлар сони 5883 нафарни ташкил қилмоқда, улардан 233 нафари вафот этган.
Мавзуга оид
08:53 / 07.07.2026
Сардинияда иш, 5 минг еврогача маош: шифокорлар учун қабул бошланди
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026