Ўзбекистонда январь-февраль ойларида 265 киши ЙТҲ қурбони бўлди
Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь—февраль ойларида 802та ЙТҲ содир бўлди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати республика ҳудудида жорий йилнинг икки ойи давомида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалари тўғрисида маълумот берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь–февраль ойларида 802та ЙТҲ содир бўлган ва улардан 255таси ўлим билан якунланган.
Икки ой давомида содир бўлган ЙТҲларда умумий ҳисобда 265 киши ҳалок бўлган. Улардан 188 нафари воқеа жойида, 77 нафари бир кун ўтиб касалхонада вафот этган. Яна 724 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Йўл-транспорт ҳодисаларининг 212таси пиёдаларнинг йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтиши, 105таси ҳайдовчиларнинг белгиланган тезликка риоя қилмаслиги оқибатида содир бўлган. 102та ҳолат ҳайдовчининг пиёдани кўрмай қолиши, яна 70таси қувиб ўтиш қоидалари бузилиши сабабли юз берган.
Энг кўп йўл-транспорт ҳодисалари Тошкент шаҳри (116та), Тошкент вилояти (109та), Наманган (79та) ва Фарғона вилоятларида (71та) кузатилган.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024