Жаҳон | 23:56 / 08.03.2020
34313
2 дақиқада ўқилади

Трамп билан қўл бериб кўришган амалдор аввалроқ коронавирусга чалинган киши билан мулоқотда бўлганини маълум қилди

Аввалроқ Нью-Йорк губернатори Эндрю Куомо штатда фавқулодда ҳолат эълон қилди - сўнгги бир кунда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари қарийб икки баравар ошди.

Фото: AP

Америка консерваторлар иттифоқи раҳбари Мэтт Шлапп АҚШ президенти Дональд Трамп билан бир саҳнага чиқиш ва у билан қўл бериб кўришишдан олдин коронавирусга чалинганлиги аниқланган шахс билан мулоқотда бўлганини маълум қилди.

"Касалликка чалинганлиги аниқланган шахс билан жуда қисқа мулоқотда бўлгандим", - деди Шлапп Fox News телеканали эфирида.

Унинг сўзларига кўра, ўша инсоннинг ўзи Трамп чиқиш қилган тадбирга келмаган.  

Трамп бу вазият уни "умуман ташвишга солмаслиги"ни билдирди. У шунингдек, сайловолди кампанияси доирасида ўз тарафдорлари билан учрашишда давом этишини маълум қилди. 

Аввалроқ Нью-Йорк губернатори Эндрю Куомо штатда фавқулодда ҳолат эълон қилди - сўнгги бир кунда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари қарийб икки баравар ошди. Айни вақтда штатда 89 кишида коронавирус юқиш ҳолати тасдиқланган.

АҚШда айни вақтда вирусдан зарарланганлар сони 444 нафарга етди, 19 киши ҳалок бўлган.

Мавзуга оид