Юртимиз бўйлаб саёҳат қилишни хоҳлайсизми?
Ҳар бир инсон узоқ иш фаолияти давомида саёҳат қилишни хоҳлайди. Айниқса бу саёҳат ўз яқинлари, оиласи, ҳамкасблари, дўстлари билан бўлса унутилмас онларга бой бўлади. Рост, шундай кунлар бутун умр ёдда қолади.
«Касаба Самарқанд» УК сайёҳлик агентлиги юртимиз аҳолисига бундай имкониятни тақдим этиб келмоқда.
«Бизнинг «Касаба Самарқанд» УК сайёҳлик агентлигимиз Самарқанд вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши қошида ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистон бўйлаб ўз хизматларимизни тақдим этмоқдамиз. Юртимизнинг Самарқанд, Бухоро, Хива, Тошкент, Шахрисабз, Фарғона водийси ва бошқа тарихий шаҳарларига уюштириладиган қизиқарли саёҳатлар, диққатга сазавор жойларга экскурсиялар, муқаддас жойларимизга зиёратлар, кўнгил очар дастурлар чинакам мароқли бўляпти. Шунингдек, тоғ ва тоғолди, сув бўйи ҳудудларида жойлашган Зомин, Чимён, Амирсой, Айдаркўл, Чорвоқ ва шу каби дам олиш оромгоҳларига борувчи саёҳатчиларимиз ҳам кўп. Арзон нарх ва сифатли хизмат бунга асос бўлмоқда.
Саёҳат давомида замонавий транспортлар, меҳмонхоналар, ошхоналар ва малакали гид-экскурсоводлар хизмат кўрсатади.
Ҳозирги кунга келиб, сайёҳлик агентлигимиз республикамизнинг кўплаб касаба уюшмалари, ташкилот ва муассасалар, олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда ишлаб келмоқда. Улар ўз меҳнат жамоаларини маданий ҳордиқ чиқариш мақсадида юртимиз бўйлаб саёҳатларга олиб чиқмоқдалар. Шунингдек, маҳаллалардаги фаоллар, хотин-қизлар қўмиталари агентлигимизнинг хизматларидан доимий фойдаланиб келяпти», - дейди агентлик директори Аббос Ҳазратқулов.
Самарқанд вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши ташаббуси билан 2020 йилнинг 1 март куни бир вақтнинг ўзида Самарқанд вилоятидаги туман ва шаҳарларда, олис қишлоқларда турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган 675 нафар хотин-қизлар учун «Муқаддас аёл» номли саёҳат дастури ташкил этилди. Унинг доирасида саёҳатчилар Самарқанд шаҳрида жойлашган тарихий обидалар билан танишди. Дастур сўнггида Самарқанд шаҳридаги «Диёра» базмгоҳида байрам тадбири ўтказилди ва саёҳатчилар учун байрам дастурхони ёзилди.
Таъкидланишича, саёҳат нархи саёҳатчилар сонига қараб белгиланади. Уларнинг сони қанчалик кўп бўлса, нарх ҳам шунча арзон бўлади. Ўттиз беш ва ундан ортиқ кишилик гуруҳлар учун қўшимча имтиёзлар берилади.
Шу билан бирга, жорий йилнинг 24-27 март кунлари юртимиз аҳолиси учун Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари бўйлаб тўрт кунлик саёҳат дастури ташкил этилади.
Барчани унутилмас саёҳатга таклиф этамиз!
Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарлари бўйлаб «БУЮК ИПАК ЙЎЛИ» номли тўрт кунлик саёҳат дастури:
1-кун (24.03.2020)
08:00-Саёҳатчилар Самарқанд шаҳрида йиғилади (Университет хиёбонида).
09:00-Экскурсия. Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, Тошкент кўчаси бўйлаб сайр, Бибихоним масжиди ва мақбараси, Ҳазрати Хизр масжиди, Ўзбекистоннинг биринчи президенти И.А.Каримовнинг мақбараларига зиёрат.
12:30-Тушлик.
13:30-Экскурсия. Улуғбек расадхонаси, Хўжа Дониёр мақбараси, Шоҳи Зинда ансамбли, Сиёб бозори.
18:00-Меҳмонхонага жойлашилади.
19:30-Кечки овқат.
21:30-Биринчи кун якунланади.
2-кун (25.03.2020)
07:00-Нонушта, меҳмонхонада.
08:30-Экскурсия. Имом Ал-Бухорий мақбараси.
09:00- Бухоро вилоятига йўлга чиқилади.
12:30-Тушлик.
14:00-Экскурсия. Ситораи Моҳи Хосса саройи, Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбандий зиёратгоҳи.
17:00-Бухоро шаҳрига келинади ва меҳмонхонага жойлашилади.
19:00-Кечки овқат.
21:00-Кечки Бухоро бўйлаб сайр.
22:00-Иккинчи кун якунланади.
3-кун (26.03.2020)
08:00-Нонушта, меҳмонхонада.
09:00-Экскурсия. Бухоро шаҳри: Арк комплекси, Пои-калон комплекси, Минораи Калон, Мир Араб мадрасаси, Калон масжиди, Таки-Заргарон, Моҳи Аттор масжиди, Лаби Ҳовуз ансамбли, Нодир Девонбеги мадрасаси, Кўкалдош мадрасаси, Улуғбек мадрасаси, Лаби Ҳовуз масжиди.
13:00-Тушлик.
14:00-Хива шаҳрига йўлга чикилади.
19:00-Хива шаҳрига келинади ва меҳмонхонага жойлашилади.
20:00-Кечки овқат. Хоразмча рақс шоуси намойиши.
22:00-Учинчи кун якунланади.
4-кун (27.03.2020)
08:00-Нонушта, меҳмонхонада.
09:00-Экскурсия. Ичан қалъа архитектура комплекси: Паҳлавон Маҳмуд мақбараси, Тош Ҳовли саройи (Ҳарам), Кўҳна Арк, Калта минор, Шерози Хон мадрасаси, Оллоқулихон мадрасаси, Жума масжиди, Карвон-Сарой, Ислом Хўжа минораси, Қутлуғ-Мурод инака мадрасаси, Оллоқулихон тими.
12:00-Тушлик.
13:00-Эркин вақт.
14:30-Хоразм вилоят маъмурий маркази Урганч шаҳрига келинади. Экскурсия: Ёшлар кўли, Жалолиддин Мангуберди ёдгорлиги, Авесто майдони, шаҳарнинг диққатга сазавор масканлари.
17:48-Урганч темир йўл вокзалига келинади ва саёҳат якунланади.
Саёҳат нархи бир киши учун 1 200 000 сўмни ташкил этади.
- Транспорт;
- Меҳмонхона;
- Тушлик;
- Кечки овқат;
- Кириш чипталари;
- Гид хизмати;
- Шоу дастурлар;
- Солиқлар;
- Банк хизмати;
- Фирма хизмат ҳақи.
Батафсил маълумот:
Манзил: Самарқанд шаҳри, М.Улуғбек кўчаси 42-уй.
Телефон:
+998 933569008
+998 932379008
Телеграм: https://t.me/Turizm_xizmatlari
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
22:45 / 24.10.2024