Ўзбекистон | 07:40 / 11.03.2020
5916
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Тожикистон махсус кучлари қўшма машғулотлар ўтказади

Ўзбекистон махсус кучларининг илғор ротаси ўз зирҳли машиналарида тожикистонлик ҳамкасблари билан биргаликда машғулотлар ўтказгани Тожикистонга етиб келди. 

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Машғулотлар Тожикистондаги “Фахробод” полигонида 11 мартдан 14 мартгача давом этади. Унда Тожикистон қуролли кучларининг махсус кучлари ротаси иштирок этади. 

Махсус жангчилар зирҳли техника, артиллерия, авиация ва ўқотар қурол ёрдамида икки давлат чегарасидаги шартли террорчи гуруҳларни йўқ қилишлари керак бўлади.

Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийларининг илк қўшма машғулотлари 2018 йил сентябрда Тожикистондаги “Чоррух-Дайрон” ўқув маркази базаси ва “Нурафшон” полигонида бўлиб ўтган. 2019 йил сентябрда эса икки давлат ҳарбийлари Наманган вилоятидаги “Ғурумсарой” полигонида шартли террорчиларни йўқ қилиш бўйича малакаларини оширганлар. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид