Солиқ қарзлари учун қиймати 17 млрд. сўмдан ортиқ бинолар сотувга чиқарилди
Мажбурий ижро Бюросининг Яшнобод туман бўлими иш юритувида Фарғона туманлараро иқтисодий судининг 20.09.2019 йилдаги ижро варақасига асосан қарздор “Нақлгазмахсусқурилиш” АЖдан 214 млн. 161 минг 841 сўм солиқ қарзи ундириш ҳақидаги 100708/14-сонли ижро иши мавжуд.
Ижро ҳужжати ижро бўлимига 27.12.2019 йилда келиб тушган бўлиб, қарздор корхонага нисбатан ихтиёрий муддат давомида қарздор томонидан қарздорлик узрсиз сабабларга кўра бажарилмай келган.
Шунга кўра, ижро иши юзасидан қарздор томонидан ихтиёрий равишда солиқ қарздорлиги тўланмай келганлиги сабабли, давлат ижрочиси томонидан “Нақлгазмахсусқурилиш” АЖга тегишли бўлган Тошкент шаҳар, Чилонзор туманида жойлашган ер участкасининг умумий майдони 22 893 м2бўлган бино иншоотлар хатланиб, банд солинди.
Юқоридаги иншоотлар бошланғич нархи 17 млрд. 335 млн. 943 минг сўмга баҳоланган ҳолда электрон онлайн-аукцион орқали сотувга чиқарилди.
Мавзуга оид
18:40 / 09.11.2024
МИБнинг Андижон ва Фарғона вилоятлари бошқармаси раҳбарлари ўзгарди
07:37 / 08.11.2024
202,9 млрд сўмлик ижро ишларини асоссиз равишда тугатган МИБ мансабдорлари аниқланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
17:12 / 30.10.2024