13:19 / 11.03.2020
0
4665

Темир йўлда электрон чипталардан фойдаланишда қўшимча қулайлик яратилди - Транспорт вазирлиги

Электрон чиптани расмийлаштирган йўловчиларга энди уни А-4 шаклида чоп этиш зарурати йўқ. Электрон чиптани смартфон ёки планшетларда тақдим этишнинг ўзи кифоя

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ томонидан электрон чипталарни замонавий технологиялар QR-код орқали текширувчи махсус мосламаларни синовдан ўтказиш жараёни бошланди.  

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, бу йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, поездларга чиқиш олдидан чипталарни текшириш жараёнига сарфланадиган вақтни қисқартириш мақсадида амалга оширилмоқда.

Қайд этилишича, айни дамда янги мосламалар Afrosiyob поездларининг бирида синовдан ўтказилмоқда. Электрон чиптани расмийлаштирган йўловчиларга энди уни А-4 шаклида чоп этиш зарурати йўқ, яъни электрон чиптани смартфон ёки планшетларда тақдим этишнинг ўзи кифоя.

Назорат-ўтказиш пункти ходимлари ҳамда вагон кузатувчилари электрон чиптанинг ҳақиқийлигини махсус мослама билан текширади, кейин эса йўловчи чипта бўйича ўз жойини эгаллаши мумкин бўлади.

Ҳозирда қурилмалар “Тошкент-Марказий” вокзалида синовдан ўтказилмоқда. Кейинчалик тизим барча вокзалларда жорий этилиши режалаштирилган. Синов ишлари март ойининг охиригача давом этади.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top