Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бизнес-обмудсманга ҳокимлик устидан арз қилган тадбиркорнинг муаммоси ҳал этилди
Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонига Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида рўйхатдан ўтган «Progress construction» МЧЖ раҳбари З.Бурхоновдан мурожаат келиб тушди.
Бизнес-вакил девонидан Kun.uz`га маълум қилишларича, мурожаатда корхона томонидан Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги билан 2019 йил июнда тузилган шартнома асосида шаҳарга ўрнатилган кузатув камералари ва ёзув мосламалари учун ҳокимлик томонидан тўлиқ ҳисоб-китоб қилинмагани, бир неча марта мурожаат қилишига қарамасдан масала ҳал бўлмагани, айни вақтда корхона қийин молиявий аҳволда қолгани сабаб Бизнес-вакил девонига мурожаат қилишга мажбур бўлганини билдирган.
«Мурожаат ўрганиб чиқилиб, Оҳангарон шахар ҳокимлигига сўров юборилди ва масала ечимини топмаган тақдирда тадбиркорнинг манфаати Вакил девони томонидан белгиланган тартибда суд орқали ҳимоя қилиниши тўғрисида огоҳлантирилди.
Натижада Оҳангарон шаҳар хокимлиги масала суд органда кўриб чиқишга қадар ҳал этилишини билдириб, Вакил девонига кафолат хати тақдим этди ва 2020 йил 6 март куни корхонанинг ҳисоб рақамига 120 млн сўм миқдоридаги қарздорлик тўлиқ ўтказиб берилди», – дейилади хабарда.
Мавзуга оид
11:21 / 20.04.2026
Парвариш хизмати кўрсатувчи тадбиркорлар 2030 йилгача солиқдан озод этилади
12:15 / 10.04.2026
Хоразмда 7 минг сўмдан палов сотган тадбиркор жаримага тортилди
11:47 / 09.04.2026
“Обналчи” корхонанинг солиқ мажбурияти ҳалол тадбиркор гарданига юкланяпти” – тадбиркорлар Солиқ қўмитасидан норози
20:57 / 03.04.2026