Жаҳон | 01:07 / 12.03.2020
8542
2 дақиқада ўқилади

Россия Италия, Германия, Франция ва Испания билан авиаалоқага чеклов киритди

Фото: ТАСС

Россия 13 март кунидан коронавирус эпидемияси ортида Италия, Германия, Франция ва Испания билан авиаалоқага чеклов киритди.

Бу ҳақда Россиянинг коронавирус олиб кирилиши ва тарқалиши олдини олиш бўйича тезкор штабида маълум қилинди.

Москвадан Рим, Берлин, Мюнхен, Франкфурт, Мадрид, Барселона, Парижга ва ортга мунтазам рейслар бундан мустасно бўлади. Рейслар “Шереметьево” аэропортининг F терминали орқали амалга оширилади.

Шунингдек, юқорида тилга олинган давлатларга уларнинг фуқаролари ва бошқа хорижликларни етказиш ҳамда россияликларнинг бу давлатлардан олиб чиқилиши бўйича чартер рейсларга чеклов тааллуқли бўлмайди.   

Бундан ташқари, Россия Италия фуқароларига ишбилармонлик, гуманитар, дипломатик ва ишчи визалардан ташқари бошқа визалар беришни вақтинча тақиқлади. Шунингдек, ҳудудлар маъмуриятларига ходимларининг хорижий сафарларини бекор қилиш тавсия қилинган.

Айни вақтда коронавирусга чалинганлар сони бутун дунё бўйлаб 114 та давлатда 118 мингга яқинни, ундан вафот этганлар сони 4291 нафарни ташкил қилмоқда. 

Шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус эпидемияси пандемияга айланганини эълон қилган. 

Мавзуга оид