Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд истироҳат боғидаги талабалар оммавий жанжали нимадан чиққани аниқланди
Жорий йилнинг 4 март куни ижтимой тармоқларда «Самарқанд шаҳар Алишер Навоий боғида бир гуруҳ талабалар ўзаро жанжаллашмоқда» номли видеоролик тарқатилди. Ҳолат Самарқанд вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилган.
Вилоят ИИБ ахборот хизматига кўра, ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида жанжаллашган шахслар Самарқанд Давлат университети тарих факултетининг 1-босқич, 101- ва 105-гуруҳ талабалари эканлиги аниқланган.
Мазкур жанжалнинг асосий сабаби, СамДУ 101-гуруҳ талабаси 1997 йилда туғилган, Жомбой туманида яшовчи Т.И. ва 105-гуруҳ талабаси 2001 йилда туғилган, Самарқанд шаҳар «Шодлик» МФЙда яшовчи Т.А. дарс жараёнида ўтириш учун ўзаро стул талашиб, жанжал бошланган.
4 март куни соат 12:20 ларда, дарс тугагандан сўнг, улар Самарқанд шаҳри марказидаги, университет биноларидан кўп узоқда бўлмаган Алишер Навоий номидаги истироҳат боғига боришади. 101-гуруҳ талабалари — 1996 йилда туғилган, Жомбой туманида яшовчи О.З., 1997 йилда туғилган, Паст Дарғом тумани Жума шаҳрида яшовчи Р.О. ҳамда 105-гуруҳ талабалари — 2000 йилда туғилган, Самарқанд шаҳри Ойдин йўл кўчасида яшовчи А.С., 1999 йилда туғилган, Самарқанд шаҳри «Мўлён-2» МФЙда яшовчи Т.Ш. ўзаро жанжаллашиб, муштлашиши натижасида бир-бирига тан жароҳати етказишган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда, дейилади ахборот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026