Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда AutoCun тадбирида 1 кунда 72 млн. сўм жарима ундирилди, жараён давом этмоқда
Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ҳамда Бюронинг Андижон шаҳар бўлими томонидан вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда шаҳарнинг марказий кўчаларида ҳуқуқбузарлардан маъмурий жарималарни ундиришга қаратилган кенг қамровли тезкор рейдлар ўтказилди.
Амалдаги тартибга кўра, ҳуқуқбузар жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кундан кечиртирмай жаримани тўлаши белгиланган. Агар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун солинган жаримани қарор чиқарилган кундан бошлаб 60 кундан кечикмай тўлаши лозим.
Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимларига жорий йилнинг 12 март кунига қадар 39 631 та жами 13 млрд 507 млн 280 минг сўмлик ижро ҳужжатлари келиб тушган бўлиб, шу кунгача жами 5 млрд 400 млн 200 минг сўмлик ижро ҳужжатларининг ижроси таъминланишига эришилди. Бироқ, иш юритувида ҳозирда 17 498 та 5 млрд 181 млн 600 минг сўмлик ижро ҳужжатлари мавжуд.
Шу сабабли, қоидабузарлик қайд этилган вақтдан бошлаб 60 кун ичида жарима пулларини тўламай келган ҳайдовчилар «Автокон» фотовидеофиксация ускунаси орқали аниқланмоқда. Ушбу қурилма жаримани ўз вақтида тўламай юрган ҳайдовчиларнинг автомашиналарини онлайн тарзда аниқлаб бериш имкониятини беради.

Бугун, яъни бир куннинг ўзида Андижон шаҳрида ўтказилган рейд тадбирларини таҳлил қиладиган бўлсак, қоидани бузиб ўз вақтида жарималарни амалга оширмаган, жами 221 нафар қоидабузар ҳайдовчилар аниқланиб, уларга тегишли автотранспорт воситаси жарима майдончасига олиб кириб қўйилди.
Натижада, 12 март куни, яъни 1 кун ичида 110 нафар қарздорларга нисбатан юритилган 143 та ижро иши бўйича 72 млн. сўм ундирилди.
Шу ўринда, ҳайдовчиларимизга эслатиб ўтмоқчимиз, аввало, йўлларда белгиланган йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишни унутманг. Агарда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар бўлса, ўз вақтида тўлашни ёддан чиқарманг!
Айни кунларда ҳам Андижонда бундай тадбирлар давом этмоқда.
Мавзуга оид
18:42 / 05.06.2026
Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди
14:14 / 23.03.2026
Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими пора билан қўлга олинди
20:15 / 28.02.2026
Жиззахда алиментдан қарздорлар элга овоза қилиняпти. Ҳуқуқий давлатда бу тўғрими?
16:05 / 23.02.2026