Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинага хорижликларнинг кириши тақиқланди
Украина коронавирус тарқалиши сабабли 2 кундан кейин хорижликлар учун чегарани вақтинчалик ёпишга қарор қилди.
Бу ҳақда Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Алексей Данилов шошилинч брифингда маълум қилди.
Украинага киришга тақиқлов 2 ҳафта амал қилади. Украина ташқи ишлар вазирлиги бошқа давлатларни чегараларини ёпиши ҳақида огоҳлантиради.
Даниловнинг таъкидлашича, хорижликларнинг киришига тақиқлов вазият қандай ривожланишига боғлиқ ҳолда узайтирилиши мумкин.
Ҳукумат, шунингдек, украиналикларга хорижга сафарларни чеклашни тавсия қилган. Хорижда бўлган украиналиклар эса уйга қайтишлари мумкин бўлади, бироқ улар қайтгач тиббий кузатув остига жойлаштирилади. Бир ҳафта ичида чегарадаги барча ўтказиш пунктлари касалланганларни аниқлаш учун тезкор тестлар билан таъминланади.
13 март куни Украинада коронавирусдан илк ўлим ҳолати қайд этилди. Касалликдан Житомир областида яшовчи аёл вафот этган.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026