Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways хорижий фуқароларга жарима тўловисиз чипталарни қайтариш имкониятини беряпти
Uzbekistan Airways қатновлари орқали Ўзбекистонга сафарини режалаштираётган хорижий фуқаролар учун авиачипталарни жарима тўловисиз қайтариш имконияти берилмоқда
Фото: KUN.UZ
Uzbekistan Airways хорижий фуқароларга жарима тўловисиз чипталарни қайтариш имконияти тақдим этилиши ҳақида маълум қилди.
Ўзбекистон Республикасига бир қатор мамлакатлардан келган йўловчилар кириб келиши бўйича ўрнатилган чекловлар туфайли 2020 йилнинг март-апрель ойларида Париж, Лондон, Франкфурт, Тел-Авив, Бангкок, Куала-Лумпурдан бўлган Uzbekistan Airways қатновлари орқали Ўзбекистонга сафарини режалаштираётган хорижий фуқаролар учун авиачипталарни жарима тўловисиз қайтариш имконияти тақдим этилади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикасига Сингапур, Ҳонконг, Макао, Тайвандан келган йўловчилар ҳам чипталарни жаримасиз қайтариши мумкин.
Билдирилишича, батафсил маълумот учун +998781400200 рақами орқали ягона алоқа марказига мурожаат қилиш мумкин.
Мавзуга оид
21:24 / 10.04.2026
АҚШ элчихонаси ЖЧ-2026 чиптаси эгалари учун виза суҳбатига ёзилиш тартибини эълон қилди
14:11 / 19.01.2026
Silk Avia 1 февралдан маҳаллий йўналишлар бўйича чипталар нархини оширади
17:43 / 19.12.2025
Centrum Air бир ўринга 2 та чипта сотиши натижасида икки фуқаро Истанбул аэропортида қолиб кетди
18:50 / 12.12.2025