Жаҳон | 20:27 / 14.03.2020
5269
2 дақиқада ўқилади

БАА 17 мартдан дипломатик паспорт эгаларидан бошқа барчага виза беришни тўхтатади

Аввалроқ Уммон 30 кунга туристик визалар беришни тўхтатгани, Кувайтга мамлакат фуқаролари ва уларнинг яқин қариндошларидан бошқа шахсларнинг кириши тақиқлангани хабар қилинганди.

Фото: Reuters

Бирлашган Араб Амирликлари 17 мартдан бошлаб дипломатик паспорт эгаларидан ташқари барчага виза беришни тўхтатади. Бу ҳақда мамлакат рўйхатдан ўтказиш ва фуқаролик бўйича федерал бошқармаси хабар берди.

"БАА эҳтиёт чораси ва ЖССТнинг коронавирус тарқалишига қарши курашиш бўйича тавсиялари доирасида 17 мартдан дипломатик паспорт эгаларидан бошқа барча учун ҳар қандай турдаги визалар беришни тўхтатади", - деб хабар беради Амирлик янгиликлар агентлиги.

Қарор чиққунига қадар виза олишга улгурган шахсларга мазкур қарор тааллуқли бўлмайди.

Қайд этилишича, коронавирус кенг миқёсда тарқалган мамлакатларда одамларда мамлакатни тарк этишидан олдин касалликни аниқлаш тизими йўлга қўйилмагунига қадар ушбу қарор амалда бўлади.

Аввалроқ Уммон 30 кунга туристик визалар беришни тўхтатгани, Кувайтга мамлакат фуқаролари ва уларнинг яқин қариндошларидан бошқа шахсларнинг кириши тақиқлангани хабар қилинганди.

Шуниндек, Ўзбекистон учта давлат билан авиақатновларни тўхтатди, 6 та давлат фуқароларининг кириши тақиқланди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид