Жаҳон | 00:20 / 14.03.2020
7512
1 дақиқада ўқилади

Испанияда коронавирус сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилинади

Испания ҳукумати коронавирус эпидемияси сабабли мамлакатда фавқулодда ҳолат тартиби киритилишини эълон қилади. Фавқулодда ҳолат 2 ҳафтага киритилади.

Фото: Xavier Ballart /NurPhoto

Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар берди

Мамлакат бош вазири Педро Санчес фавқулодда ҳолат 14 мартдан 2 ҳафтага киритилишини таъкидлаб ўтган. У Испания вирус тарқалишини тўхтатиш учун барча кучларни, жумладан ҳарбийларни жалб қилишини айтган. 

“Бу ҳар биримизнинг ҳаётимиз ва соғлиғимизга тааллуқли фавқулодда ҳолатдир. Ҳукумат ўз фуқароларини ҳимоя қилади”, деб айтган Санчес. 

Таъкидланишича, фавқулодда ҳолат Испания ҳукуматига мамлакат ичида ҳаракатланишни чеклаш ҳамда бошқа махсус чоралар киритишга имкон беради.

Аввалроқ Испанияда коронавирусга чалинганлар сони 4209 нафарга етгани, ундан 120 киши вафот этгани маълум қилинган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид