Жаҳон | 20:38 / 14.03.2020
55399
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: нега Кореяда ўлим кўрсаткичи паст, Италияда баланд?

SARS-CoV-2 вируси, COVID-19 касаллиги ёки қисқача айтганда коронавирус дунё мамлакатларини бирин-кетин забт этмоқда. Қувонарли жиҳати - дастлабки ўчоқларда тарқалиш тезлиги пасайгани, соғайиш кўрсаткичлари ошгани бўлса, ҳадикли томони - вирус тез мутацияга учраяпти ва янги шаклларга киряпти.

Фото: Anadolu

Таҳририят электрон почтасига Ботир исмли муштарийдан қуйидаги мазмундаги мактуб келиб тушди: “Ассалому алайкум! Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланганларга нисбатан ўлим ҳолати 0,7 фоиз, яъни 1 фоизга ҳам етмайди. Бошқа мамлакатларда 3,6 фоиздан 5 фоизгача. Жанубий Корея бунга қандай эришяпти? Шуни батафсил ўрганиб, шу ҳақда мақола чиқарсаларингиз. Олдиндан раҳмат”.

Чиндан ҳам коронавирус ҳозир бутун дунё олимларининг диққат марказида ва узлуксиз ўрганилмоқда. Шу пайтга қадар олимлар томонидан коронавируснинг 103та тадқиқ этилган штаммида 149та мутацияси аниқланган.  

Маълум бўлишича, айни пайтда бу вирус икки хил тип(подтип)га бўлинган. L – нисбатан тажовузкор, оғир асоратларга олиб келувчи ва энг кўп зарар келтираётган подтип. Айнан шу типи Хитойнинг Ухань шаҳрида дастлаб катта инфекцион ўчоқ яратган. Ва иккинчи S типи – зарари нисбатан камроқ ва оғир асоратлар камроқ кузатилади.

Айнан Осиё қитъаси ҳудудида, хусусан Хитой ва Жанубий Кореяда иккинчи подтипдаги вирус кўпроқ тарқалган. Италияда эса L подтипи кўпроқ тарқалмоқда.

Демак, бу ерда тиббиётнинг даражаси ёки маълум қитъа вакиллари организмининг ўзига хослиги роль ўйнамайди.

Михаил Фаворов

Бу борада Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан уюштирилган матбуот анжуманига ташриф буюрган АҚШ Микробиология жамияти аъзоси, тиббиёт фанлари доктори, профессор Михаил Фаворов ҳам ўз фикрларини билдириб ўтганди.

Қуйидаги видеолавҳада олимнинг айни шу саволга жавоби билан танишишингиз мумкин.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид