Жамият | 11:19 / 14.03.2020
25200
1 дақиқада ўқилади

Одам савдосида айбланаётган аёл халқаро аэропортда қўлга олинди 

Фото: ИИВ ахборот хизмати

Одам савдоси жиноятида айбланаётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси хабар берди

Жорий йилнинг 12 март куни “Дубай-Тошкент” йўналиши орқали И.Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бошқармаси ва Бухоро вилояти ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбирлар олиб борилган.

Уларнинг натижасида, 1994 йилда туғилган, Қоракўл тумани, Бандбоши қишлоғида рўйхатда турган, Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми (одам савдоси) ва 223-моддаси 2-қисмида (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш) кўрсатилган жиноятларни содир этиб, 2018 йилдан буён қидирувда бўлган З.Б. қўлга олинган.

Ушбу ҳолат бўйича қўшимча маълумотлар келтирилмаган. 

Мавзуга оид