Жаҳон | 19:37 / 16.03.2020
25063
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланган ўзбекистонликка шу ҳафта охирида жавоб берилиши мумкин

Жанубий Кореянинг бир неча ахборот порталлари 60 нафар хорижликда COVID-19 аниқланганлиги тўғрисида хабарлар эълон қилган, улар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам борлиги айтилганди.

Фото: ABC

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси ахборотига кўра, Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланган Ўзбекистон фуқароси карантинга жойлаштирилди.

«Ҳозирда у ўзини яхши ҳис қилмоқда ва яқинларини безовта қилмаслик учун ўз исмини айтмасликни сўради», - дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон фуқароси Тегу шаҳридаги компаниялардан бирида ишлаб келган.

Ватандошимиз жойлаштирилган тиббий муассаса берган маълумотга кўра, у ҳафта охиригача яна бир қанча назорат тиббий кўригидан ўтади ва шундан сўнг унга касалхонадан жавоб берилиши мумкин.

Корея Республикаси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда мамлакатимизнинг Сеул шаҳридаги элчихонаси ҳузуридаги Оператив штаб аъзоларига мурожаат қилишлари мумкин:

Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси: (+82) 2 574-65-54,  (+82) 2 577-36-60.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Кореянинг бир неча ахборот порталлари 60 нафар хорижликда COVID-19 аниқланганлиги тўғрисида хабарлар эълон қилган, улар орасида Ўзбекистон фуқароси ҳам борлиги айтилганди

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид