Ўқитувчилар иштирокида мажлислар ўтказиш бўйича топшириқ берилмаган - ХТВ
Халқ таълими вазирлигига баъзи вилоятларда мактабларда ўқитувчилар иштирокида, жумладан маҳаллий ҳокимият вакиллари талабларига кўра, турли мажлислар ўтказилаётганлиги ҳақида маълумотлар етиб келди.
Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ва таълим муассасаларида санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш юзасидан республика махсус комиссияси томонидан ташкилотлар ташаббуси билан ташкил этиладиган тадбирлар, мажлислар ва йиғилишларга чекловлар киритилган.
Вазирлик матбуот хизматига кўра, Халқ таълими вазирлиги ўқитувчилар иштирокида мажлислар ўтказиш бўйича топшириқ бермаган. Вазирлик вилоят халқ таълими бошқармаларига ортиқча мажлислар ва йиғилишлар ўтказмаслиги бўйича топшириқ берди.
“Шу билан бирга, Халқ таълими вазирлиги маҳаллий ҳокимият вакилларини ўқитувчиларни хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилмасликларини талаб қилади.
Эслатиб ўтамиз, “Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”га президентнинг 2018 йил 14 августидаги қарори қабул қилинган. Унда халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, мажбурий меҳнатга, шу жумладан, туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш, мавсумий қишлоқ хўжалиги ҳамда бошқа турдаги ишларга жалб қилиш тақиқланади”, - дейилади хабарда.
Аввалроқ, 16 мартдан Ўзбекистондаги барча умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун таътил эълон қилинганди.
Мавзуга оид
08:52 / 28.09.2024
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси 30 сентябр куни чақирилади
16:49 / 28.03.2024
Сенатнинг эллик биринчи ялпи мажлиси 30 март куни чақирилади
08:13 / 28.09.2023
Сенатнинг 45-ялпи мажлиси 29 сентябр куни чақирилади
07:59 / 05.08.2023