Жамият | 19:20 / 16.03.2020
9748
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд шаҳри кўчаларида «Автопатруль» рейд тадбирлари ўтказилмоқда

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманида «Автопатруль» рейд тадбири ўтказилди. Тадбир давомида 812 та қоидабузарлик аниқланди.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ бошқармаси Ахборот хизматининг берган маълумотларига кўра, қайд этилган қоидабузарликлар ичида 284та қўпол қоидабузарлик, 55та тегишли ҳужжатларсиз, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмаган шахслар томонидан бошқариш, 9та светофор ва чорраҳадан ўтиш қоидасини бузиш, 5та автомашинани давлат рақам белгисиз бошқариш, 43та туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойналар ўрнатган ҳолат, 99та одам ташиш қоидасини бузиш, 7та телефондан фойдаланиш ва 187та бошқа турдаги қоидабузарликлар аниқланди. Рейд давомида 123 та транспорт воситаси жарима майдончасига қўйилди.

Шунингдек, тадбир давомида Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ Транспорт бошқармаси ва Санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходимлари билан биргаликда Самарқанд шаҳар ички йўналишларида транспорт хизмати кўрсатадиган жамоат автотранспорт воситалари дезинфекция қилинмоқда.

Аҳолига хизмат кўрсатувчи жамоат транспортларида дезинфекция ишлари билан бир қаторда жамоат транспортларидан мунтазам фойдаланувчи фуқаролар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу рейд тадбирларини ўтказишдан мақсад — содир этилаётган йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш. 

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид