Сингапур қандай қилиб коронавирусга қарши самарали кураша олди?
Сингапур Хитойга яқин бўлишига қарамасдан коронавирус тарқалишига қарши самарали курашмоқда. Бунинг сабаби — касалликка чалиниш билан боғлиқ барча ҳолатларни кузатиб бориш ва диагностика тизимларини зудлик билан жорий этиш.
Таниқли генетик Спенсер Уэллснинг MIT Technology Review журналида ёзишича, Сингапур ҳукумати коронавируснинг асл хавфини тезлик билан англади ва унга қарши курашиш чораларини кўрди.
2002-2003 йиллардаги ғайриоддий зотилжамга қарши курашишдаги тажрибасига таянган ҳолда Сингапурда касалликка чалинган ҳар бир кишининг бошқалар билан мулоқоти ҳушёрлик билан аниқланди. Натижада инфекциянинг бир одамдан иккинчисига юқиш ҳолати икки кун ичидаёқ маълум бўлди. Февралда ҳукумат ёки ташкилотлар биноларига келадиган ҳар бир киши манзил ва телефон рақамларини тақдим этиши тўғрисида қарор чиқарилди. Бу беморларни аниқлашда тиббиёт «детектив»ларининг ишини енгиллаштирди.
Вирусга қарши курашишдаги муваффақиятнинг иккинчи омили — диагностика тестларининг зудлик билан ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши. Бу мамлакатга келган ҳар бир кишида уч соат ичида коронавирус бор-йўқлигини текшириш имконини берди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Сингапурда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 243та ҳолат қайд этилган, 109 бемор тузалиб кетган, ўлим ҳолати юз бермаган.
Мавзуга оид
16:17 / 04.10.2024
Ярим асрда биринчи марта: Сингапурда собиқ вазир пора олгани учун қамалди
21:03 / 31.08.2024
Сингапурда эркак хотини билан ажрашиш учун унинг машинасига каннабис ташлаб қўйгани аниқланди
14:02 / 24.08.2024
Сингапур компанияси Ўзбекистонга тўғридан тўғри чартер рейсларини амалга оширмоқчи
09:21 / 25.07.2024