Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат органлари биринчи раҳбарлари фаолиятини баҳолашдаги бош мезонлардан бири белгиланади
Ўзбекистоннинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ва давлат органларида халқаро рейтинглар билан тизимли ишлашнинг янги механизми жорий қилинади
Президентнинг “Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ва давлат органларида халқаро рейтинглар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Ўзбекистоннинг устувор халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш – мутасадди давлат органлари биринчи раҳбарларининг фаолиятини баҳолашдаги бош мезонларидан бири этиб белгиланади.
Устувор халқаро рейтинг ва индекслар бўйича самарадорликнинг энг муҳим кўрсаткичлари (KPI) тасдиқланади.
Мутасадди давлат органлари мазкур KPI’ларга эришиш бўйича таклифлари ҳамда 2020-2022 йилларга мўлжалланган йўл хариталарини ўз ичига олган ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Президент ҳузурида Халқаро рейтинг ва индекслар бўйича республика Кенгаши ташкил этилади ва унинг таркиби тасдиқланади.
Мутасадди давлат органларининг биринчи раҳбарлари ҳар чоракда президент ҳузурида ўтказиладиган Кенгаш йиғилишларида тегишли халқаро рейтинг ва индексларда KPI’ларга эришиш учун амалга оширилган чора-тадбирлар тўғрисида ҳисобот беради.
Ўзбекистон иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш, хусусий секторда рақобатни кучайтириш ва “Глобал рақобатбардошлик” индексида республиканинг ўрнини акс эттириш бўйича манзилли чора-тадбирлар режаси тасдиқланади.
Молия ва Адлия вазирликлари мос равишда Кенгашнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий соҳаларга оид халқаро рейтинг ва индекслар бўйича ишчи органлари этиб тасдиқланади.
Адлия вазирлиги тузилмасида бошқарув ходимларининг сони қўшимча 8та штат бирлигидан иборат Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси ташкил этилади ва юқори малакали кадрлар билан тўлдирилиши таъминланади.
Мутасадди давлат органлари ва тадқиқот институтлари тегишли халқаро рейтинг ва индекслар бўйича фаолиятни амалга оширишда Кенгаш ишчи органларига ҳисобдор этиб белгиланади.
Молия вазирлиги 2020 йил 1 августга қадар Интернет тармоғида “Ўзбекистон Республикаси халқаро рейтингларда” ягона порталини ишга туширади.
Кенгаш ишчи органлари портал фаолиятининг узлуксиз ишлашини таъминлаш ва уни янгилаб бориш учун масъул этиб белгиланади.
Мутасадди давлат органлари ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 15 санасига қадар Кенгаш ишчи органларига мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги маълумотлар, зарур статистик ахборотлар ва бошқа материаллар тақдим этилишини таъминлайди.
Мавзуга оид
08:17 / 01.06.2026
Электр энергиясига талаб ошиб бормоқда: дунё рейтинги тақдим этилди
08:05 / 15.05.2026
Дунёдаги энг йирик портлар рейтинги эълон қилинди
08:17 / 11.05.2026
Мис захиралари қайси давлатларда тўпланган? Жаҳон рейтинги
08:38 / 22.04.2026