Light | 23:01 / 17.03.2020
92613
2 дақиқада ўқилади

Иммунитетни кучайтириш учун қандай маҳсулотлар истеъмол қилиш керак? Мутахассис тавсиялари

Профессор турли маҳсулотларни истеъмол қилиш борасида интернетда жойлаштирилган тавсияларга амал қилавермасликни сўради.

Фото: Getty Images

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Хайрулла Мустафоев “Ўзбекистон24” телеканалига берган интервьюсида инсон иммун тизимини кучайтириш учун истеъмол қилинадиган маҳсулотлар борасида ўз тавсияларини берди.

“Юқори калорияли таомлар истеъмол қилиш керак, фақат ёшга қараб. Ёши катталар ёғсизроқ мол гўшти истеъмол қилишлари лозим. Инсон қишдан ҳолсизланиб чиқади. Шунинг учун витаминга бой турли салатлар ейиш керак. 

Хайрулла Мустафоев

Албатта, фақат гўшт ейиш керак дегани эмас. Ҳар куни тухум, дуккакли маҳсулотлар еб туриш даркор. Ҳафталик меню тузиб, унинг ҳар хил бўлишига эътибор қаратишни тавсия қиламан”, деди профессор.

Хайрулла Мустафоев шунингдек, турли маҳсулотларни истеъмол қилиш борасида интернетда жойлаштирилган тавсияларга амал қилавермасликни сўради.

Профессорнинг сўзларига кўра, аксарият маслаҳатлар ёлғон маслаҳатлар бўлса, айримлар ўз шароити, иқлимидан келиб чиқиб маслаҳатлар беради.

“Улар лабораторияда ўтириб илмий иш қиладиган олимлардир. Улар бизнинг иқлимимиз, урф-одатларимиз, турмуш тарзимизни билмасдан маслаҳат беради. Одамлар эса уларга ишониб бу тавсияларни қилиб кўради”, деди олим.

Мавзуга оид