Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пойтахтдаги самарқандлик ва андижонлик талабаларни уйга элтиш учун бепул автокарвон йўлга чиқмоқда
Самарқанд ва Андижон вилоятлари ҳокимликлари ташаббуси билан Тошкент шаҳрида таҳсил олаётган талаба-ёшларни коронавирус карантини сабаб эълон қилинган таътил туфайли уйларига бепул етказиб қўйиш чоралари кўрилмоқда.
Самарқанд вилоят транспорт бошқармаси томонидан 18 март куни соат 09:00 ва 10:00 ларда «Тошкент» автовокзалидан Самарқанд шаҳрига ҳомийлар кўмагида бепул автобуслар йўлга чиқади.
Шунингдек, Андижон вилоят ҳокимлиги ҳамда транспорт бошқармаси ташаббуси билан Тошкент шаҳридан Андижон вилоятига кетиши режалаштирган талаба ёшлар ва фуқароларни олиб келиш мақсадида 17 март соат 17:00 да Андижон шаҳридан Тошкент шаҳрига 20 дона енгил автомобиллардан ташкил топган «Автокарвон» йўлга чиққан.
Мазкур автакарвон 18 март куни соат 09:00 да Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ» автотураргоҳидан йўловчилар билан Андижон вилоятига қайтади. Автокарвон билан йўловчилар Андижон вилоятига бепул олиб кетилади.
Талаба ёшлар 18 март куни кўрсатилган вақтларда йўлга айтилган жойда ҳозир бўлишлари ва хизматдан фойдаланишлари мумкин.
Мавзуга оид
13:21 / 21.04.2026
Саида Мирзиёева Самарқандда ЖССТ раҳбари билан учрашди
10:11 / 21.04.2026
Саида Мирзиёева Самарқанд форумида наркотаҳдидларга қарши замонавий технологиялар билан танишди
22:14 / 20.04.2026
Наркотиклар энди виртуал маконда: халқаро ҳамжамият Самарқандда бирлашди
22:00 / 20.04.2026