Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда коронавирусга қарши курашилмоқда, аммо шу вақтга қадар бошқа хасталиклар 37 фоизгача камайди
Самарқанд вилоят Матбуот уйида соғлиқни сақлаш бошқармаси, санитария эпидемиология осойишталиги маркази раҳбар-ходимлари иштирокида брифинг ўтказилди.
Унда коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш, айни вақтда Самарқанд вилоятидаги вазият юзасидан журналист ва блоггерларга маълумот берилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар қилмоқда.
Брифингда вилоятнинг барча туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаларида, РШТЁИМ Самарқанд филиали ҳамда вилоят перинатал марказида жами 95 ўриндан иборат бир марта ишлатиладиган тиббий жиҳозлар, зарарсизлантирувчи воситалар ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори воситалар тўпламидан иборат захира ўринлари яратилгани айтилди.
Шунингдек, вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 3-қаватли 100 ўриндан иборат 14 кун давомида карантин назоратида фуқароларни кузатиш учун алоҳида блок ажратилиб, керакли тиббий персонал, дори воситалари ва шахсий ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланди.
«Шу ўринда қизиқ бир ҳолат эътиборимизни тортди, — дейди вилоят санитария эпидемиология осойишталиги маркази бош врачи Хайрулла Боймуродов. — Яъни, коронавирус дунё бўйлаб тарқала бошлагандан сўнг одамларимизда ҳушёрлик кучайди. Кўпчилик ҳимоя ниқоби тақиб, тозаликка эътибор қилгани сабабли айрим касалликлар вилоятимизда ўтган йилга қараганда анча камайди. Масалан, ўткир респиратор касалликлар 22 фоизга, вирусли А гепатит 37 фоизга, ўткир ичак инфекциялари эса 12 фоизга камайганини кузатишимиз мумкин.
Яна бир гап: ушбу касалликнинг олдини олиш ёки кимдир коронавирусга чалинган тақдирда ҳам уни даволашга имкониятларимиз етарли. Чунки, коронавирус касаллиги оддий гриппдан ҳам енгил кечади. Шунинг учун фуқароларимиздан ортиқча хавотирга берилмасликларини сўраб қолардик».
Айтиш мумкинки, шу кунга қадар коронавирус аниқланган мамлакатлардан Самарқанд вилоятига келган 851 нафар фуқаролар назоратга олинган. Бугунги кунда 538 нафарининг 14 кунлик назорати тугаган. Назоратдан чиқарилган ва назоратда турган 313 нафар фуқароларнинг ҳеч бирида коронавирус аломатлари аниқланмаган.
Мавзуга оид
10:50
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026