Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Уйдирма тарқатганларга қатъий чоралар кўрилади» — Вертолётдан дезинфекция учун дори сепилиши ҳақидаги хабарга муносабат билдирилди
Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрида вертолётлардан дорилар сепилиши ва болалар кўчаларда бўлгани учун ота-оналар жаримага тортилиши ҳақидаги хабарлар тарқатилмоқда. Вазирлар Маҳкамаси ушбу маълумотларга ишонмасликка чақирди.
«Ижтимоий тармоқларда «Бугун 23:00 ва тонгги 5:00 гача вертолётлар дезинфекция учун дори сепади. Дераза ва балконлар ёпиқ бўлиши лозим ва 23:00дан сўнг кўчаларда юриш мумкин эмас. Ҳарбий қисмдан хабар беришди», деган хабар тарқамоқда.
Мазкур хабар сохта ва уйдирма бўлиб, ҳеч қандай асос ҳамда мантиққа эга эмас. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан эса бундай мазмундаги сохта ва ёлғон хабарларга эътибор бермасликларини ва кўр-кўрона тарқатмасликларини сўраймиз. Бундай пайтда фақат ва фақат расмий манбага таяниш кераклигини яна бир бор илтимос қиламиз.
Куни-кеча коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси раиси – ҳукумат раҳбари Абдулла Арипов оммавий ахборот воситалари ходимлари учун ўтказган матбуот анжуманида таъкидлаганидек, бундай пайтда ҳазил кетмайди. Аҳоли орасида ваҳима уйғотишга сабаб бўладиган ҳақиқатдан йироқ, сохта ва уйдирма хабарларни тарқатганларга қатъий чоралар кўрилади», дейди Бош вазир матбуот хизмати ходими Бекзод Ҳидоятов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон қонунчилигида ваҳима тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд.
Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни тайёрлаш ёки уларни тарқатиш мақсадида сақлаш 44 млн 600 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 млн 900 минг сўмдан 89 млн 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Мавзуга оид
17:46 / 15.06.2026
Нобуд бўлган ҳайвон жасадини кремация қилиш тартиби белгиланди
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026