Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БААдаги ўзбекистонликлар Тошкентга олиб келиниб, карантинга жойлаштирилади
2020 йил 17 март куни Uzbekistan Airways чет эллик фуқароларни БААга олиб чиқиш ва Ўзбекистон фуқароларини БААдан Тошкентга олиб келиш учун қуйидаги рейсларни амалга оширади:
HY331/332 – Тошкент - Шаржа/Дубай - Шаржа. Тошкентдан кетиш вақти – соат 8:25да, Шаржадан – соат 12:30да, маҳаллий вақт билан.
Тушунмовчиликларнинг олдини олиш учун, биринчи навбатда, 16, 17, 18 март кунлари бекор қилинган рейслар йўловчилари қабул қилинади.
БААга учиб кетиш учун амирликларнинг амалдаги миграция қоидаларига мувофиқ барча керакли ҳужжатларга эга бўлиш керак.
Ушбу рейс билан Тошкентга келган йўловчилар келиши билан вақтинча жойлаштириш пунктига жўнатилади. Шу муносабат билан уларни Тошкент шаҳри аэропортида кутиб олмаслик сўралган.
Йўловчиларнинг вақтинча жойлаштириш пунктида туриши масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг бош қароргоҳига +998 (71) 276-49-66 телефон рақами орқали мурожаат қилиш мумкин.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026