Жаҳон | 20:00 / 18.03.2020
4834
1 дақиқада ўқилади

АҚШда меҳмонхоналар ҳукуматдан 150 млрд доллар молиявий ёрдам сўради

Ҳисоб-китобларга кўра, коронавирус сабабли америкаликларнинг саёҳатлар учун қиладиган харажатлари 355 млрд долларга қисқаради.

Фото: Booking.com

АҚШдаги меҳмонхоналар коронавирусга қарши кураш шароитида қийинчиликларга дуч кела бошлагани сабабли ҳукуматдан 150 млрд доллар молиявий ёрдам сўради. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар берди.

Ушбу соҳадаги раҳбарлар АҚШ президенти Дональд Трамп ва вице-президент Майк Пенс билан учрашув вақтида иш ўринларини сақлаб қолиш учун 100 млрд доллар ва компаниялар қарзлари бўйича 50 млрд доллар сўраган. Улар ҳукумат қўллаб-қувватламаса, мамлакатдаги меҳмонхоналарнинг ярми йил охиригача ёпилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантиришган.

Шунингдек, маъмурият автомобиллар ижараси билан шуғулланувчи компаниялар ва туристик агентликларга 100 млрд доллар ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда, деб ёзади газета.

Ҳисоб-китобларга кўра, коронавирус сабабли америкаликларнинг саёҳатлар учун қиладиган харажатлари 355 млрд долларга қисқаради.

Аввалроқ АҚШдаги авиакомпаниялар ҳукуматдан 50 млрд долларгача молиявий ёрдам сўрагани хабар қилинганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид