Қурилиш вазирлиги: Андижондаги янги кўп қаватли уйда қатор камчиликлар борлиги тасдиқланди
Қурилиш вазирлиги Андижондаги кўп қаватли турар-жой биносидаги мавжуд камчиликлар ўз тасдиғини топгани ҳамда уларни тузатиш бўйича ишлар бошлаб юборилганини билдирди.
18 март куни Kun.uz сайтида «Сирти ялтироқ, ичи қалтироқ». Андижон марказидаги янги уй нега тўлиқ битмаган? сарлавҳали танқидий мақола эълон қилинган эди. Ўзбекистон Қурилиш вазирлиги мақолада кўрсатилган камчиликларни жойида ўрганиб, бажарилиши бошланган ишлар бўйича таҳририятга ахборот берди.
«Жорий йилнинг 18-март куни Kun.uz ижтимоий тармоғида Андижон шаҳар Алишер Навоий шоҳ кўчаси, 96-манзилдаги 6 қаватли турар-жой биносида лифтнинг ишламаётганлиги, девор билан лифтнинг орасида бўшлиқ борлиги, подъездларда пардозлаш ишларининг охирига етказилмаганлиги юзасидан берилган мақола бўйича, буюртмачи-пудратчи “POYTUG BARKAMOL QURILISH” хусусий корхонаси мутасаддилари ҳамда Андижон вилояти қурилиш соҳасида Ҳудудий назорат инспекцияси мутахассислари иштирокида 2020 йилнинг 18-март куни мақолада кўрсатилган манзил бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.
Хусусан, мақолада келтирилганидек, уйнинг лифтлари ишламаётгани, девор билан лифтнинг орасида бўшлиқ борлиги, подъездларда пардозлаш ишларининг охирига етказилмаганлиги каби қатор камчиликлар борлиги тасдиқланди. Шундан келиб чиқиб, ушбу кўп қаватли уйларнинг қурилишига масъул буюртмачи-пудратчи “POYTUG BARKAMOL QURILISH” хусусий корхонаси аниқланган барча камчиликларни бартараф этиш бўйича ишларни бошлаб юборди.
Буюртмачи-пудратчи “POYTUG BARKAMOL QURILISH” хусусий корхонаси ўрганишлар мобайнида ушбу уйларда аниқланган ва мақолада келтирилган камчиликларни жорий йилнинг 28-март санасига қадар юз фоиз бартараф этиш ҳамда аҳолига қулай шарт-шароитлар яратишни ўз кафолат хатида билдириб ўтди.
Албатта, ушбу масала Қурилиш вазирлигининг тегишли бўлимлари томонидан назоратга олинади», - дейилади вазирлик ахборотида.
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024