Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда қонуний бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари бу мамлакатда бўлиш муддатини 90 кунга чўзишлари мумкин
Патентга эга меҳнат мигрантлари Россияни тарк этмасдан туриб ҳам иккинчи йилга патентларини чўзиш мумкин.
Россияда қонуний бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари қандай мақсадда келганидан қатъи назар бу мамлакатда бўлиш муддатини 90 кунга чўзишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда Россиядаги ўзбекистонлик мигрантларга ҳуқуқий ёрдам бериш билан шуғулланиб келаётган ҳуқуқшунос Валентина Чупик Фейсбукдаги «Мы мигранты» гуруҳида маълум қилди.
Бу борада Россия ИИВнинг миграция масалалари бўйича бошқармаси билан ҳукуматлараро келишувга эришилган.
Унинг маълум қилишича, патентга эга меҳнат мигрантлари Россияни тарк этмасдан туриб ҳам иккинчи йилга патентларини чўзиш мумкин. Бунинг учун улар барча тўловларни амалга оширган, яшаш жойида рўйхатдан ўтган бўлиши керак.
Аввалроқ «Коммерсантъ» нашри Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистоннинг РФдаги элчилари билан боғланиб, бу давлатлар ўз фуқароларига ватанларига қайтиш ёки карантинни Россияда ўтказиш борасида қандай ёрдам кўрсатаётганига қизиққанди.
Нашрнинг ёзишича, Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси Москва ва Дубайдан чартер рейслар ташкил этилишини ваъда қилмоқда. Барча йўловчилар Тошкентга келиши билан икки ҳафталик карантинга жойлаштирилади.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадовнинг маълум қилишича, бундай чартер рейсларнинг биринчиси сешанба куни амалга оширилган.
Мавзуга оид
09:35
МАКС авиакосмик кўргазмаси яна бир йилга қолдирилди
16:23 / 11.06.2026
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
14:20 / 11.06.2026
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
18:53 / 10.06.2026