Жамият | 23:39 / 19.03.2020
40083
1 дақиқада ўқилади

Фоторепортаж: Ҳувиллаган талабалар шаҳарчаси

Коронавирус туфайли Ўзбекистонда 16 март кунидан барча ўқув муассасаларида дарслар тўхтатилди. Мактаб ўқувчилари қатори олий таълим муассасалари талабалари ҳам муддатидан олдин таътилга чиқди.

Тошкент талабалар шаҳри. Республиканинг турли чеккаларидан келган ёшлар йиллар давомида пойтахтдаги таълим масканларида таҳсил олишади.

Айни вақтда шаҳар кўчаларни тўлдириб турадиган шовқин-сурон анча тинчиб қолган. Айниқса, сокинлик «Ёшлик» талабалар шаҳарчасида яққол кўзга ташланмоқда. Пойтахтнинг энг қайноқ нуқталаридан бири бўлган ушбу ҳудудда 2та йирик олийгоҳ: Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент давлат техника университети ўқув бинолари, шунингдек, 6та ОТМга қарашли 28та талабалар турар жойи мавжуд. Мазкур талабалар турар жойларида 8 мингдан ортиқ талаба яшайди. Ҳар куни тахминан 20 мингга яқин талаба бу ҳудудда ҳаракатланади.

Таътил эълон қилинганидан кейин эса шаҳарча ҳувиллаб қолган. Бундай ҳолат йилнинг шу даври учун ноодатий ҳисобланади.

Фотограф – Нуриддин Нурсаидов 

Мавзуга оид