Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда мамлакат раҳбариятининг коронавирусга тести натижаларини ошкор қилишдан бош тортилди
Индонезия президенти, ҳукумат аъзоларининг коронавирусга топширган тести натижалари ёпиқ маълумот бўлади ва жамоатчиликка маълум қилинмайди.
Бу ҳақда Индонезия соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Аҳмад Юриантога таяниб The Jakarta Post нашри хабар берди.
“Биз таҳлиллар натижаларини маълум қилмаймиз, чунки бу мамлакат олий раҳбарияти саломатлигини умумий текширишнинг бир қисми ҳисобланади”, деб айтган амалдор.
15 март куни Индонезия президенти Жоко Видодо ўзи ва рафиқаси ҳамда вазирлар коронавирусга тест топширишини маълум қилган. Бундан бир кун аввал транспорт вазири Буди Кариа Сумадида коронавирус аниқлагани тасдиқланган. Вазир ўтган ҳафта ҳукуматнинг барча йиғилишларида иштирок этган, хорижий ҳамкасблари билан музокаралар ўтказган.
Кўплаб маҳаллий ва хорижий экспертлар расмий Жакартани коронавирус билан боғлиқ ахборотни яширишда айбламоқда. Президент буни аҳоли ўртасида саросима чиқармаслик мақсадида амалга оширилаётган мажбурий чора деб тушунтирган.
Индонезия раҳбарияти Жанубий Шарқий Осиёда барча давлатлардан кейин, 2 март куни мамлакатда коронавирус қайд қилинганини маълум қилган. Ваҳоланки, бунгача қўшни Сингапур ҳукумати Индонезиядан қайтган бир неча кишининг вирусга чалинганини маълум қилган. Бундан ташқари, Индонезияда февралда коронавирус аломатлари кузатилган камида 5 киши вафот этган. Дастлаб Жакарта бу одамларнинг таҳлиллари уларда коронавирус йўқлигини кўрсатганини таъкидлаган, бироқ кейин таҳлилларда хатога йўл қўйилган бўлиши мумкинлигини тан олган.
Айни вақтда Индонезияда коронавирусга 227 киши чалингани қайд қилинган, улардан 140 нафари оғир аҳволда қолмоқда. Шунингдек, 19 киши коронавирусдан вафот этган. Бу эса минтақадаги энг юқори кўрсаткич бўлиб турибди.
Мавзуга оид
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
19:34 / 11.01.2026