Ўзбекистонда 16 мингдан ортиқ киши карантинга олинган
19 март куни ҳолатига кўра Ўзбекистонда айни вақтда 16 мингдан ортиқ киши карантинга жойлаштирилган. Бу ҳақда Бу ҳақда коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш масалаларига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Маълум қилинишича, коронавирусга қарши курашиш ишларига қарийб 5,5 минг нафар тиббиёт ходими жалб этилган. Уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаб, ойлик маошига қўшимча 120 фоиз устама тўлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Касалланганларни ўз вақтида аниқлаш ва профилактикага эътиборни кучайтириш, бунинг учун барча ҳудудий юқумли касалликлар шифохоналарини экспресс-тестлар билан таъминлаш муҳимлиги қайд этилди.
Ҳозирги кунда 16 мингдан ортиқ фуқаролар карантинга олинган. Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардияга карантин назоратини таъминлаш юклатилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда 23 киши коронавирус юқтиргани қайд этилган.
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг маълум қилишича, бугунги кунда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида шу мақсадда 8та санаторий ва 6та шифохона тайёрланган.
- Маълумот учун, Ўзбекистон фуқароси коронавирус тарқалган мамлакатдан бир ўзи қайтиб келса, унга уй карантини белгиланади ва у тиббий назорат остида бўлади. Чартер рейслари билан Ўзбекистонга қайтарилган фуқаролар карантинга жойлаштирилади.
Мавзуга оид
21:59 / 27.11.2022
Хитойда коронавирус чекловларига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда
00:22 / 26.11.2022
Пекинда коронавирус авж олгани туфайли янги чекловлар киритилмоқда
22:24 / 07.11.2022
Англияда уй паррандаларига локдаун эълон қилинди
12:45 / 19.07.2022