Танқидга муносабат: Андижон шаҳридаги «Клиника чорраҳаси» таъмирланди
Шу йилнинг 25 февраль куни Kun.uz сайтида Андижон шаҳридаги Бобур ва Отабеков номли кўчалари кесишган серқатнов чорраҳасидаги йўл жуда ёмон ҳолатдалиги ҳақида «Андижон шаҳридаги «чиройли йўл: Йўл фондига тушадиган маблағлар қаерга сарфланмоқда?» сарлавҳали материал эълон қилинганди.
Мақолада мазкур чорраҳанинг Отабеков кўчасидан қайрилиш қисми носоз ҳолга келиб қолгани, йўлдаги ўнқир-чўнқирликлар тирбандликларга, беҳуда вақт сарфлаш, асаббузарлик ва йўл ҳаракати қоидалари бузилиш ҳолатларига сабаб бўлаётгани тилга олинганди.
Андижон шаҳар ҳокимлиги танқидий мақолада кўрсатилган камчиликларни ижобий ҳал қилишга уриниб, тез фурсатларда бартараф этган.
Орадан икки ҳафта ўтиб, шаҳар ҳокимлиги ҳамда автомобил йўлларига масъул ташкилотлар томонидан чорраҳанинг нобоп қисми тўла таъмирланган.
Сайт мухбири ушбу чорраҳада бўлиб, таъмирланган йўл суратларини тақдим этди.
Мавзуга оид
18:09 / 13.09.2024
Андижонда ўқувчиларни жазо сифатида ўтириб-турғазган ходимга чора кўрилди
14:38 / 12.09.2024
Андижонда дарсга кеч келган қизлар жазо сифатида ўтириб-турғазилди. Бу мумкин эмас
12:19 / 10.09.2024
Андижонда ҳомиладор аёлнинг вафоти бўйича прокуратура текширув ўтказади
16:06 / 09.09.2024