Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия ҳукумати пенсиядаги тиббиёт ходимларини ишга қайтишга чақирди
Буюк Британияда шунингдек, коронавирусга чалинганларни даволаш ишларига кўнгиллилар ҳам жалб этилмоқда.
Британия ҳукумати пенсиядаги 65 минг нафар тиббиёт ходимини ишга қайтишга ва коронавирус тарқалиши оқибатлари билан курашишга чақирди. Бу ҳақда BBC News хабар берди.
Соғлиқни сақлаш вазири Мэттью Хэнкок 50 минг нафар собиқ ҳамшира ва 15 минг нафар пенсионер шифокорлар орасида "минглаб нафари чақириққа жавоб беришига" умид билдирди.
Буюк Британияда шунингдек, коронавирусга чалинганларни даволаш ишларига кўнгиллилар ҳам жалб этилмоқда. Улар бир неча ҳафта давомида махсус тайёргарлик курсида ўқишади. Бундан ташқари, тиббий таълим муассасаларининг битирувчи талабалари ҳам инфекция билан курашишга жўнатилмоқда.
Британияда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 3,2 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026