Самарқандлик чақирилувчилар Қорақалпоғистон Республикасига муддатли ҳарбий хизматга кузатилди
Бугун, 20 март куни Марказий ҳарбий округида жойлашган Қуролли Кучлар Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида 150 нафар самарқандлик чақирилувчилар Қорақалпоғистон Республикасига муддатли ҳарбий хизматга кузатилди.
Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди.
Тадбирда округ қўмондонлиги, Самарқанд вилояти мудофаа ишлар бошқармаси ҳамда туман ҳокимлиги вакиллари иштирок этди.
– Махсус комиссия қарорига асосан, мамлакатимизда хавфли инфекцияни тарқаб кетишини олдини олиш мақсадида оммавий байрам тадбирлари вақтинча чекланди, – деди округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидов. – Шу сабабли армияга кузатилаётган фуқароларнинг ота-онаси ва яқинлари ушбу тантанали маросимда иштирок эта олмаяпти. Бу вақтинча, албатта. Бироқ туман ва вилоят йиғин пунктларида тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан, чақирилувчиларнинг ота-оналари фарзандларини хизматга кузатиш учун ҳарбий қисм ҳамда темирйўл вакзали олдида оммавий йиғилмоқда. Бу эса ҳозирги пайтда ўз ҳаёти ва ўзгалар соғлиғини хавф остига қўйиш билан баробар. Хавотирга ўрин йўқ. Армияда аскарлар учун уйидагидан зиёда шароит яратилган. Фарзанди соғлиғи ҳақида қайғурганларга шуни айтмоқчиманки, хавфга қарши барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Кузатиш тантанасида бўлажак аскарларга “Армия – ҳаёт мактаби” рисоласи, тарихий китоблар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024