Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд шаҳар электр тармоқлари корхонаси қошида марказлашган энергосотиш бўлими иш бошлади
Шу вақтга қадар Самарқанд шаҳрида электр энергияси истеъмолчилари турли масалаларда шаҳардаги учта махсус бўлимларга борарди. Энди эса фуқаро ҳар электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳар қандай масалага Самарқанд шаҳар электр тармоқлари корхонаси қошидаги мазкур янги бўлимда ечим топади.

Бу ҳақдаСамарқанд шаҳар электр тармоқлари корхонаси раҳбари Элдор Мамасолиев сўзлаб берди.

Мазкур бўлимда Самарқанд шаҳридаги 141 минг нафар истеъмолчига АСКУЭ тизими орқали хизмат кўрсатилади. Улардан 130 минг нафари аҳоли, 11 мингтаси юридик шаклдаги истеъмолчилардир. Бир вақтнинг ўзида марказлашган ҳолда барча хизматлар кўрсатилади. Шаҳардаги учта ташкилот бирлаштирилди. Жами 64 нафар ходим бу ерда фаолият кўрсатиб шундан 20 нафар ҳисобчи-операторлар мавжуд. 6 нафари юридик истеъмолчилар билан, қолган 14 нафари аҳоли билан ишлайди. Бу — аҳолига хизмат кўрсатишда илгаригидек навбатлар юзага келмайди деганидир.


Мазкур энергосотиш бўлимида алоҳида навбатчи гуруҳ ташкил этилган. Айтайлик, ҳисоблагичлар қулфланиб қолган ёхуд бошқа носозлик юзага келганда зудлик билан тезкор учта гуруҳдан бири зудлик билан етиб бориб, носозликни бартараф этади. Улар керакли ускуналар билан таъминланган.Учта тезкор гуруҳдан ташқари, яна учта ишчи гуруҳ шу мақсадда ташкил этилган. Тўловлар билан боғлиқ масалаларнинг барчаси эса шу ернинг ўзида онлайн тарзда амалга оширилади. Масалан, ҳисобида маблағи қолмаган истеъмолчида автоматик тарзда узилиш юзага келгач, тўлов амалга оширилса, дистанцион пульт орқали масофадан қайта улаб берилади», дейди Э.Мамасолиев.


Самарқанд шаҳар электр тармоқлари корхонаси маълумотига кўра, тезкор гуруҳлар кеча-ю кундуз — 24 соат давомида ишлайди. Уларга мурожаат қилиш учун Самарқанд шаҳри аҳолиси
- Сиёб ҳудуди бўйича: +99890 656-00-07,
- Темирйўл ҳудуди бўйича:+99890 504-15-98
- Боғишамол ҳудуди бўйича: +99893 999-15-15 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.
Шунингдек, истеъмолчилар 1154 қисқа рақамига ҳам телефон қилиб саволларига жавоб олишлари мумкин.

Марказлашган бўлимнинг очилиш маросимида соҳа мутасаддилари билан бирга аҳоли ва меҳнат фахрийлари иштирок этди. Рамзий лента кесилгач, илк мижозлар қарсаклар билан кутиб олинди.
Мавзуга оид
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026
“АҚШга мурожаатингиздан хурсандмиз” - Шердор реставрациясига 500 минг доллар ажратилди
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
18:49 / 04.06.2026