Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Бенилюкс давлатлари ва Дания билан фуқароларнинг бўлиб туриш муддатини узайтириш тўғрисида келишувга эришди
Ушбу мамлакатлардаги Ўзбекистон фуқароларига визасининг амал қилиш муддати тугамасдан маҳаллий миграция хизмати бўлимларига мурожаат қилишлари қатъий тавсия қилинмоқда
Фото: Getty Images
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Бенилюкс давлатларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди.
Қайд этилишича, мамлакатнинг Брюссел шаҳридаги элчихонаси берган маълумотга кўра, 2020 йилнинг 16 март кунидан бошлаб дипломатик ваколатхона ҳузурида Бельгия, Нидерландия, Люксембург ва Дания ҳудудида яшовчи Ўзбекистон фуқароларининг мурожаатларига ўз вақтида жавоб қайтариш учун оператив штаб фаолият кўрсатиб келмоқда.
Элчихона Бенилюкс давлатлари ва Дания ваколатли органлари билан Ўзбекистон фуқароларининг бўлиб туриш муддатларини узайтириш тўғрисида келишувга эришди. Шу муносабат билан ушбу мамлакатлардаги Ўзбекистон фуқароларига визасининг амал қилиш муддати тугамасдан маҳаллий миграция хизмати бўлимларига мурожаат қилишлари қатъий тавсия қилинмоқда.
Билдирилишича, карантин чоғида элчихонада консуллик-ҳуқуқий хизматларни кўрсатиш масофадан туриб (бевосита ташриф буюрмасдан) амалга оширилади.
Зарур ҳолларда Ўзбекистон фуқаролари Брюссел шаҳридаги элчихона ҳузуридаги оператив штабга мурожаат қилишлари мумкин:
Штаб раҳбари – Ўзбекистон Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳакимов Дилёр, +3226612040, +3226612041, [email protected].
Штаб раҳбари ўринбосари – Маматов Равшан, +3226612046, [email protected].
Штаб аъзолари:
Аъзамов Улуғбек, +3226612047, [email protected];
Собиров Бобур, +3226612049, [email protected];
Акбаров Анваржон, +3226612045, [email protected];
Абдурашидов Аъзамжон, +32488414806 (мобил), +3226612042, [email protected];
Штаб манзили: Av.F.Roosevelt, 99 B-1050 Brussels.
Телефонлар: +32488414806 (мобил), +3226612042, +3226612040, +3226728844.
Электрон манзил: [email protected]
Телеграм: https://t.me/uzbbenelux
Мавзуга оид
11:44 / 04.12.2025
Ўзбекистондан Данияга илк бор озиқ-овқат ва қуруқ мева экспорт қилинди
13:53 / 04.10.2025
Дания разведкаси: Россия Ғарбга қарши гибрид уруш олиб бормоқда
13:18 / 01.10.2025
Украина Данияга дронлар билан курашиш бўйича мутахассисларни юборди
10:08 / 29.09.2025