Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда масофадан ишлашга ўтиш ёки ходимларни таътилга чиқариш тавсия қилинди
22 мартдан бошлаб, Тошкентда жамоат транспорти ҳаракати вақтинча тўхтатилди.
Шаҳар ҳокимлиги изоҳига кўра, жамоат транспортининг фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги қарорнинг 21 март куни қабул қилининишида иш ҳафтасини 24 март кунидан бошланиши инобатга олинган.
«Айнан шу вақт оралиғида ташкилот ва муассасалар раҳбарлари вужудга келган вазиятдан келиб чиқиб, ходимларини ишхоналарга келиш-кетишини ташкил этиш бўйича масалаларни ҳал этишига имконият яратилди.
Мабодо ташкилотлар томонидан ходимларини иш жойларига келтириш ва уйига қайтариш бўйича транспорт логистикасида муаммолар пайдо бўлса, ишни ходимнинг уйидан масофавий ташкил этиш ёки ходимларни таътилга чиқариш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилади», – дейилади ҳокимлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида жамоат транспорти ўрнига вақтинчаТошкент шаҳар Санитария эпидемиологик осойишталик маркази томонидан махсус дезинфекция қилинган таксилар ҳаракатланади.
Ҳар куни йўналишга чиққан ҳар бир таксига шаҳар СЕОМ томонидан дезинфекция қилингани ҳақида маълумотнома берилади.
Мавзуга оид
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026
Тошкентда янги типдаги мактаблар қурилади: спортзал ва ошхона ертўлада бўлади
17:37 / 04.07.2026