Ўзбекистон | 17:27 / 22.03.2020
29593
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги хусусий меҳмонхона ўз биносини карантин учун бепул ажратишга тайёр

Тошкентдаги «DANIEL HILL» меҳмонхонаси ўз биносини карантин учун ажратишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақида меҳмонхонанинг инстаграмдаги саҳифасида эълон қилинди.

Фото: Daniel Hill Hotel / Instagram

«Юртимиздаги карантин ва мураккаб шароитни инобатга олиб «DANIEL HILL HOTEL» меҳмонхонаси чет эллик инвесторлар билан келишган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўмак учун тайёрлигини билдиради.

Ўзбекистон ҳудудига чет элдан келаётган ватандошларимизни карантинда сақлашга мўлжалланган 350 киши учун 150та хона тайёрланган. Уларни 3 маҳал билан овқат билан ҳам таъминлаймиз», дейилади меҳмонхона баёнотида.

  • Маълумот учун, айни дамда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 43 нафарни ташкил этмоқда. Сўнгги кунларда хориждан олиб келинаётган ўзбекистонликлар касалхона ёки санаторияларга карантин учун жойлаштирилмоқда. 
  • Бугунги кунда 14 кунлик карантинга олинганларнинг 6748 нафари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хулосаси асосида тиббий кузатувдан чиқарилган бўлиб, 12731 нафари тиббий кузатувда қолмоқда. 
  • Тиббий кузатувдаги шахслардан 7416 нафари шифохоналарда, 5315 нафари уй шароитида сақланмоқда. Уй шароитида карантин ўтаётган фуқаролар, белгиланган қоидаларга риоя қилишлари, карантин тартибларини бузиб ташқарига чиқишларини олдини олиш ва аҳолининг хотиржамлигини таъминлаш мақсадида, жами 9564 нафар, яъни ҳар бир уйга бир нафардан профилактика инспектори, маҳалла раиси ва тиббиёт ходими бириктирилган.

Мавзуга оид