Ўзбекистон | 18:31 / 23.03.2020
9684
1 дақиқада ўқилади

Ижтимоий акция: амалдорлар саволларига жавоб бериб, соврин эгаси бўлинг

Карантин даврида аҳолини бирдамликка чақириш, уларнинг вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида амалдорлар томонидан ижтимоий акция ўтказилмоқда.

Акцияга кўра, Ўзбекистон сиёсатчилари иштирокида интеллектуал викторина ташкил этилади.

Викторинанинг ҳар бир сонида муайян бир мансабдор − у вазир, ҳоким, сенатор, депутат, давлат ва жамоат ташкилоти раҳбарлари, элчи бўлиши мумкин – томонидан интеллектуал саволлар тақдим этилади.

Саволларга тўғри жавоб берганларга савол эгасининг эсдалик совғаси топширилади.

Ижтимоий акциянинг илк сонида саволлар муаллифи − Маданият вазири, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков.

#Biz_koronavirusni_yengamiz, #Biz_barcha_tavsiyalarga_amal_qilamiz шиорлари остида ўтказилаётган акциянинг биринчи сони бугун, 23 март куни, соат 19.30да @covid19niyengamiz телеграм манзилида бўлиб ўтади.

Ижтимоий акцияда саволга тўғри жавоб йўллаш орқали вақтингизни самарали ўтказишингиз, сиёсатчилардан эсдалик совғаларни қабул қилишингиз ва билимингизни синовдан ўтказишингиз мумкин.

Мавзуга оид