Жаҳон | 23:53 / 23.03.2020
10169
1 дақиқада ўқилади

Жек Ма Африка давлатларига коронавирусга текширувчи 1,5 млнта тест ҳадя қилди

Alibaba корпорацияси асосчиси, хитойлик миллиардер Жек Ма Африка иттифоқига коронавирусга тест ўтказиш учун 1,5 млнта лаборатория тўпламини берганини маълум қилди.

Фото: CNBC

Fin24 порталининг хабар беришича, тадбиркор, шунингдек, Африка давлатлари тиббий ходимлари учун 100 мингта ниқоб ва минглаб ҳимоя кийими жўнатади.  

Тестларнинг биринчи партияси Африка иттифоқи бош қароргоҳи жойлашган Аддис-Абебе шаҳрига етказилди. Ушбу партия Африканинг касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказига топширилади. Марказ ўз навбатида тиббий воситаларни Африка давлатлари ўртасида тақсимлайди. 

“Африка иттифоқи раиси – ЖАР президенти Сирил Рамапоса номидан Жек Ма ва Alibaba жамғармасига қитъамизга қилган ҳадяси учун миннатдорлик билдирамиз”, деб айтган ЖАРнинг иттифоқдаги доимий вакили Эдвард Макайя.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид