Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кўп қаватли хонадонларда иссиқ сувни вақтинчалик ўчириш карантин туфайли қолдирилди
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги Ўзбекистонга коронавирус кириб келиши муносабати билан жорий этилган карантин шароитида бажарилаётган ишлар бўйича ҳисобот берди. Вазирлик матбуот хизмати раҳбари Алипоша Ахмедов кўп қаватли хонадонларга кўрсатилаётган клммунал хизматлар ҳақида гапирди.
«Кўп квартирали уйларда мавсумий регламент ишларни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган иссиқ сувнинг вақтинчалик ўчириш тадбирлари карантин якунлангунча қолдирилди. Жойларда уй-жой мулкдорлари ширкатлари (УЖМШ)лар томонидан давлат санитария эпидемиология назорат (ДСЭН) марказлари билан ҳамкорликда кўп квартирали уйларнинг умумий фойдаланиш жойлари (кириш йўлаклари, болалар ўйингоҳлари, зинапоя, тутқичлар, эшик, ертўла) белгиланган санитария меъёрлари бўйича дезинфекция қилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Карантин ҳолатида оммавий тадбирлар бекор қилингани, барча ўқув муассасалари таътилга чиққани, аҳолининг кўпчилиги вақтларини ўз уйларида ўтказаётгани ўз-ўзидан ичимлик сувига бўлган эҳтиёж ошишига олиб келади.
Ушбу вазиятни эътиборга олган ҳолда барча сув таъминоти корхоналари кучайтирилган иш режимига ўтказилди.
Карантин шароитида коммунал хизматлар кўрсатиш, хусусан ичимлик сув ва иссиқлик таъминоти масалалари бўйича аҳолидан тушган мурожаатларни қабул қилиш ва юзага келган муаммоларни тезкорлик билан бартараф этишни таъминлаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармалари ҳамда Сув таъминоти ва иссиқлик таъминоти корхоналарида махсус навбатчилик ташкил этилган. Аҳоли мурожаатлари қисқа 1184 рақами орқали қабул қилинади», дея Ахмедовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
08:45 / 20.05.2026
Ўсимликлар карантини агентлиги директори янги вазифага ўтди
19:09 / 11.05.2026
Россияда ўзбек асаларилари ортилган юк машинаси бир ойдан бери қидирилмоқда
18:15 / 02.05.2026