Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нефть 100 йил ичида илк бор кўмирдан арзонлашиб кетди
ХХ аср бошидан бери илк бор нефть жаҳон бозорида кўмирдан арзонлашиб кетди.
Бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар берди.
Агентлик экспертларининг таъкидлашича, нефть энергия эквиваленти ҳисобидан келиб чиқилса, айни вақтда энг кўп сотилувчи кўмирдан арзонроққа баҳоланмоқда.
Мисол учун, Австралиянинг “Ньюкасл” туридаги кўмир 20 март куни ICE Futures Europe биржасида тоннасига 66,85 доллар нархда сотилган. Бу эса бир баррел нефтнинг 27,36 доллар нархда сотилишига тенг. Шу кунидаги савдолар вақтида Brent нефти нархи 26,98 долларга тушиб кетган.
“Нефтнинг қулаши энди кўмир энг қимматбаҳо фойдали қазилмага айланганини англатади”, деб таъкидлаб ўтишган мутахассислар.
23 март кунидаги савдолар вақтида нефть нархи янада қулаб, бир баррели 25,25 долларгача тушиб кетган. Бироқ айтиш жоиз, бироздан кейин нефть нархи 26 долларгача кўтарилган.
Мавзуга оид
08:31 / 30.03.2026
Япония кўмир иссиқлик электр станциялари учун чекловларни юмшатади
08:17 / 20.03.2026
Нефт гигантлари: дунёдаги энг йирик хом нефт қазиб олувчилар
07:49 / 19.03.2026
Жаҳон гигантлари энергияни қайси манбалардан олади?
13:52 / 13.03.2026